Чинор дарахтлари ноқонуний кесилгани аниқланди

    Давлат экология қўмитаси ва Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда Экопатрул ходимлари томонидан рейд тадбири ўтказилди.

    Ўтказилган рейд тадбири давомида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Файзиобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли четида мавжуд бўлган кўп йиллик 3 туп чинор дарахти номаълум шахслар томонидан кесиб кетилганлиги аниқланган.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўсимлик дунёсига етказилган зарар 144 млн 915 минг сўм ташкил этмоқда.

    Ҳозирда ушбу ҳолат ким томонидан содир этилганлиги бўйича ўрганиш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates