Қайд этилишича, Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан шубҳа остига олинган шахс тилладан тайёрланган 1 дона узук ва 1 жуфт сирғани 4,7 млн сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур тилла тақинчоқларнинг умумий оғирлиги салкам 1,7 килограммни, қиймати эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1,5 млрд сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда.









