2023 йил февралда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг юқори ишбилармонлик фаоллиги кузатилди

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳар ойда мамлакатимиз ҳудудларида ишбилармонлик фаоллиги таҳлилини тезкор маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқади.

    Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг февраль ойида республика солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9 фоизга ошган. Жумладан, Жиззах (39,5 фоиз), Тошкент (25,7 фоиз), Навоий (23,4 фоиз), Самарқанд (22,3) ва Андижон (19,4 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (21фоиз) ва Тошкент шаҳрида (26,9 фоиз) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

    Солиқ тушумлари манбалари кесимида ҚҚС 15 фоизга, даромад солиғи тушумлари 24 фоизга, мол-мулк солиғи 31 фоизга ва ер солиғи 18 фоизга ошди, бу эса ой охиригача ўсишни сақлаб қолди.

    Таҳлил қилинаётган даврда божхона тўловлари бўйича тушумлар 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 22,4 фоизга ошди. Божхона тушумларининг энг кўп ўсиши Сурхондарё (47,3 фоиз), Самарқанд (39,0 фоиз), Тошкент (25,9 фоиз), Фарғона (19,2 фоиз) ва Жиззах (16,0 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (67,4 фоиз) ва Тошкент (45,0 фоиз) шаҳрида кузатилди.

    Божхона тушумларининг ўсиши асосан товарлар турлари бўйича импорт ҳажмининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 фоизга ошгани, шу жумладан, транспорт ускуналари ва унинг бутловчи қисмлари, техник асбоб-ускуналари, электротехника ва унинг бутловчи қисмлари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ.

    Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил бошидан 28 февралга қадар товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоизга ошган. Экспортнинг ўсиши Навоий (129,0 фоиз), Андижон (46,9 фоиз), Сирдарё (43,9 фоиз), Хоразм (38,0 фоиз) ва Қашқадарё (10,4 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (3,5 фоиз) кузатилди.

    Ўзбекистон экспортининг ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат товарлари, кимёвий моддалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.

    Экспортнинг қисқариши Фарғона (24,2 фоиз), Бухоро (20,3 фоиз), Тошкент (16,2 фоиз), Жиззах (12,9 фоиз), Самарқанд (7,9 фоиз), Сурхондарё (7,4 фоиз) ва Наманган (4,4 фоиз) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (14,9фоиз) қайд этилди.

    Экспорт ҳажмининг камайиши Бухоро вилоятида – пахта толасининг ички бозорга йўналтирилиши ва нефт ва нефт маҳсулотлари экспортининг қисқариши, Фарғона, Жиззах ва Наманган вилоятларида – ип-калава экспортининг қисқариши, Тошкент вилоятида – металл ва ундан тайёрланган маҳсулотлар экспортининг қисқариши, Самарқанд вилоятида – мева-сабзавот маҳсулотлари ва ип-калава экспортини қисқариши, Сурхондарё вилоятида – ип-калава ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини қисқариши, Қорақалпоғистон Республикасида эса – пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда ип-калава экспорти қисқариши билан боғлиқ.

    Жорий йилнинг 1 январидан 28 февралигача бўлган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,3 фоизга ошди.

    Кредитлар бериш ҳажми Жиззах (122,6 фоиз), Сирдарё (50,7 фоиз), Хоразм (45,9 фоиз), Қашқадарё (38,5 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (74,9 фоиз) сезиларли сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

    Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 20,1фоизга ўсди. Биржа фаолиятининг сезиларли ўсиши Сирдарё (102,0 фоиз), Қашқадарё (72,4 фоиз), Самарқанд (55,1 фоиз) ва Сурхондарё (46,8фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (51,4 фоиз) ва Тошкент (6,9 фоиз) вилоятларида кузатилди.

    Ушбу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши пахта толаси, буғдой уни, буғдой, суюлтирилган газ, минерал ўғит, техник чигит, автомобил бензини, дизел ёқилғиси, қурилиш ва маиший материаллар, шакар, қора ва рангли металлар прокати, полиэтилен ва бошқа маҳсулотлар савдосини кўпайтириш ҳисобига таъминланмоқда.

    Таҳлил қилинаётган даврда 15 минг 404 янги хўжалик юритувчи субъект ташкил этилди, уларнинг энг кўпи Самарқанд (1391), Қашқадарё (1346), Фарғона (1340), Тошкент (1167), Хоразм (1059), вилоятлари ва Тошкент (3012) шаҳарида рўйхатга олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates