Мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларидан иборат турнирда ҳамюртларимиз ФИДЕ рейтингида энг юқори поғоналарда бораётган Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана (АҚШ), Хикару Накамура (АҚШ,), Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон), Алиреза Фирузжа (Франция), Левон Аронян (АҚШ), Винсент Каймер (Германия), Владимир Федосеев (Словения)билан куч синашади.
Бугун ўтказиладиган илк турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Доммаражу Гукеш билан Жавоҳир Синдоров қора доналарда Винсент Каймер билан баҳс олиб боради.
Турнир айлана тизимда ўтказилиб, иштирокчилар рапид шаклида ўзаро баҳс олиб боради. Кучли саккизталикдан жой олганлар плей-офф босқичига йўл олади.
10 та турдан иборат бўлган нуфузли мусобақа 17 февралга қадар давом этади.









