Академик Аҳмадали Асқаров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

    Фан 25 сентябр 2025 1066

    Ўзбекистон Фанлар академиясида юртимиздаги етук археолог олим, академик Аҳмадали Асқаров таваллудининг 90 йиллиги муносиб нишонланди.

    Ушбу тантанали тадбирда Ҳукумат вакиллари, академиклар, давлат ва жамоат арбоблари, олий таълим муассасалари вакиллари, олимнинг ҳамкасблари ва шогирдлари иштирок этди.

    Маросимни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Шавкат Аюпов очиб берди. У ўз нутқида сўнгги йилларда илм-фан тараққиётига, хусусан, тарих ва археология соҳаси ривожига Давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов мамлакатимиз раҳбарининг самимий табригини етказди ҳамда академик Аҳмадали Асқаровнинг кўп йиллик самарали илмий фаолияти, археология соҳасини юксалтиришдаги беқиёс хизматларини эътироф этиб, уни «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни ўқиб эшиттирди.

    Тадбирда сўзга чиққан Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳам олимини юксак эътироф этиб, табрик сўзларини изҳор қилди ва Аҳмадали Асқаровни «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.

    Йиғилишда академикнинг илмий мероси, ўзбек археологияси ва умумий тарихшуносликка қўшган беқиёс ҳиссаси юксак қадрланди. Сўзга чиққанлар унинг бой илмий мероси ва шогирдлар тайёрлашдаги фаолияти ҳақида самимий фикрлар билдиришди.

    Тантана якунида иштирокчилар академик Аҳмадали Асқаровни қутлуғ 90 ёши ҳамда Давлатимиз раҳбарининг юксак мукофоти билан муборакбод этишди. Унга узоқ умр, бардавом саломатлик ва илмий фаолиятларида янги ютуқлар тилашди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates