Тошкентда «UzFood 2023» Халқаро кўргазмаси старт олди

    Агросектор 29 март 2023 1020

    Бугун 2023 йил 28 мартда Тошкент шаҳрида навбатдаги «UzFood 2023» халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.

    Кўргазмани Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Умид Мамадаминов кириш сўзи билан очиб берди.

    Очилиш маросимида хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, экспертлар ва халқаро компанияларнинг раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.

    3 кун давом этадиган ушбу кўргазмада 26 та давлатдан 283 дан зиёд халқаро ва маҳаллий корхона ва ташкилотлар ўз маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш ускуналари билан иштирок этяпти.

    «Ўзэкспомарказ» павильонларида гўшт, сут, қандолат, алкоголсиз ичимликлар ва бошқа турдаги озиқ-овқатлар, мева-сабзавот маҳсулотлари намойиш этиляпти.

    Кўргазмага ташриф буюрган корхона ва ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар бу ерда қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ва ишлаб чиқариш борасида кўплаб янгиликларга эга бўлиш, ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро шартномаларни имзолаш имкониятларига эга бўляпти, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates