Амур вилоятида вертолёт ҳалокатга учради

    Россия Федерацияси Амур вилоятининг Тиндинский туманида Robinson R-66 вертолёти ҳалокатга учради. Бортда учувчи ва уч йўловчи бўлган, дастлабки маълумотларга кўра, улар ҳалок бўлди.

    Ҳалокат бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди (Эҳтиётсизлик туфайли икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келган йўл ҳаракати ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш).

    Тергов қўмитасининг хабар беришича, вертолёт ёғочни қайта ишлаш заводи жойлашган жойдан ҳавога кўтарилган ва Амур вилоятининг Тиндинский туманига қўниши керак бўлган. Бироқ вертолёт белгиланган манзилга етиб бормаган, шундан сўнг фавқулодда радиомаёқ сигнали чалинган, деб хабар беради report.az.