Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва "Ўзенергоинспекция" ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. “Z.h.” МЧЖга қарашли "Жумабозор" МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, жами 286,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.