“Ўтган асрда ҳаво ҳарорати кўтарилган, бироқ бизнинг башоратларимизга кўра, 2096 йилда ҳарорат 2022 йилга нисбатан 6 даражага иссиқроқ бўлиши мумкин”, дейди тадқиқотчилар.
Олимларнинг фикрига кўра, Антарктида ҳудудининг атиги 1 фоизга яқини ўсимликлар ўсиши учун мос, қолган қисми қалин муз ва қор қатлами билан қопланган.
Бироқ мартга яқинлашгач, қитъадаги ҳаво ҳарорати кўтарилиб, муз қобиғи пасайишни бошлайди ва Антарктика флораси учун янги ҳудудларни юзага келтиради.
Глобал исиш аллақачон Антарктидадаги ўсимликлар сонининг сезиларли даражада кўпайишига олиб келди ва аср охирига келиб улар эгаллаган майдон уч баравар кўпайиши мумкин, деб хабар беради aif.ru.