“Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган корхонани текшириш бошланди

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан “Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган “САМО” МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

    ССВнинг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизматининг маълум қилишича, текширув давомида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва корхона томонидан мажбурий риоя қилиш шарт бўлган лицензия талаб ва шартлари бўйича ҳолатлар ўрганилмоқда.

    Шунингдек Марказнинг аккредитациядан ўтган лабораториялари томонидан "Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент"га мувофиқ, “Антиструмин” дори воситасининг хавфсизлик кўрсатгичлари бўйича ўрнатилган тартибда таҳлил жараёнлари кетмоқда.

    Шу ўринда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу дори воситаси билан боғлиқ ҳолат сабаблари аниқланиб, маълум қилинмагунча, асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраб қолади, дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates