АҚШ Эрон кемасига киберҳужум уюштирди – ОАВ

    АҚШ Қизил денгиз ва Адан кўрфазидаги юк кемалари ҳақида разведка маълумотларини йиғаётган Эрон ҳарбий кемасига киберҳужум уюштирди.

    Қайд этилишича, киберҳужум бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин содир бўлган ва Оқ уй маъмуриятининг Ироқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар томонидан ўтган ой охирида Иорданияда уч америкалик аскарнинг ҳалок бўлишига ва яна ўнлаб кишиларнинг жароҳатланишига олиб келган учувчисиз учиш ускунаси ҳужумига жавобининг бир қисми бўлган.

    Операция Эрон кемасининг Қизил денгиздаги юк кемаларига ракета ва учувчисиз учиш ускуналаридан ўқ узаётган Ямандаги ҳусий исёнчиларга разведка маълумотларини етказишнинг олдини олишга қаратилган эди. АҚШ расмийларининг айтишича, Эрон ҳусийларларнинг кемаларга ҳужумлари самаралироқ бўлиши ва бунинг учун маълумот етказишда кемадан фойдаланган, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates