Маълумот учун: “YNK” компанияси АҚШ мактаблари учун биринчи синфдан то 12 синфгача бўлган ёшдаги болалар учун мактаб формалари ҳамда пойабзалларни етказиб бериш билан шуғулланади. Компаниянинг миссияси ўқувчиларни сифатли ва ишончли бўлган кийим-кечак ҳамда пойабзаллар билан таъминлашдир. Компания 100% пахта ва табиий чармдан тайёрланган кийим-кечак ва пойабзалларни харид қилиши билан АҚШ мактабларининг ишончини оқлаган. Айнан шу сабаб, АҚШ мактаблари мазкур компанияга йилига катта ҳажмда буюртмалар беради.
Эндиликда “YNK” ҳамкорлари қаторида Ўзбекистоннинг “Classica shoes International” корхонаси ҳам бор. Юқори сифат ва дизайн ҳамда ишлаб чиқаришдаги халқаро стандартлар АҚШ компаниясини эътиборидан четда қолмади. Ўзбекистон корхонаси мазкур компания билан 2024 йил учун дастлаб 35 минг жуфт пойабзал харид қилиш бўйича экспорт шартномасини имзолади. Шартноманинг умумий ҳажми қарийб 500 минг долларни ташкил этади. Бу бошланиш албатта, келгусида АҚШ компанияси Ўзбекистондан экспорт ҳажмини янада кенгайтиради, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.
Демак, 2024 ўқув йилидан АҚШ мактабларидаги ўқувчилар “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги пойабзалларда дарсларга қатнашни бошлайди.