Юридик техникумларга қабул 1 августдан бошланади

    Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 1 августидан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

    Адлия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган. Уларда давлат ҳуқуқий фаолият; юридик хизмат; суд-ҳуқуқий фаолият каби мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади.

    Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

    Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.texnikum.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

    Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 1 августидан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

    Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

    Тест синовлари тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлиб ўтади.

    Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

    Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

    Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates