Jonson космик маркази муҳандислари ва олимлари ниҳоят қимматбаҳо "космик контейнерни" ни очишди. Жами контейнерга 35 та махсус қулф ўрнатилган бўлиб, улардан иккитаси очилмай қолган.
Мутахассислар намуналарнинг шикастланиши ёки ифлосланиш хавфини минималлаштириш мақсадида идишни очиш учун бир нечта махсус воситаларни ишлаб чиқишлари керак эди.
Ва ниҳоят, контейнер 3,5 ой деганда очилди. Мутахассислар энди намуналарни қўшимча таҳлил қилиш ва уларнинг умумий массасини аниқлашда илмий изланишлар олиб бормоқда. Ўтган йилги Bennu астероидининг тупроғини ўрганиш шуни кўрсатдики, тупроқ таркибида жуда кўп сув бор. Бу эса астероидлар туфайли Ерда сув пайдо бўлиши ҳақидаги назарияни тасдиқламоқда.