Жумладан, Сан Марино туризм вазири Ф.П.Амати билан икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш ва у бўйича англашув меморандуми имзолаш, БМТ доирасида Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқишда ҳаммуаллифлик қилиш масалалари муҳокама этилиб, ижобий келишувларга эришилди.
Шундан сўнг, Италия туризм вазири Д.Сантанше билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, икки давлат президентлари томонидан илгари сурилган мамлакатларда “Маданият, кино ва туризм кунлари”ни ўтказиш ҳамда Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш ва ҳаммуаллифлик масалалари муҳокама этилди.
Чехия Республикаси ҳудудларни ривожлантириш вазири ўринбосари Я.Флукса билан учрашувда эса ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, мамлакатлар ўртасида сайёҳлик оқимини янада кўпайтириш, Чехиянинг “Czech Airlines” авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларини йўлга қўйиш ҳамда Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш ташаббуси устида ишлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазири ўринбосари Жанг Ми-ран билан мулоқотда икки мамлакатда ташкил этиладиган туризм ярмаркаларида туристик компанияларнинг иштирокини таъминлаш ва улар ўртасида яқин алоқаларни ўрнатишга кўмаклашиш, Барқарор туризм бўйича Корея ҳамкорлик ташкилотида Туризм қўмитаси ходимларининг малакасини оширишни йўлга қўйиш, Самарқанддаги халқаро туризм академияси ҳамда “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетига Кореянинг етакчи ўқитувчиларини жалб этиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Туризм ыщмитаси матбуот хизмати.