Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик ва идораларга барча ходимларга сешанба ва пайшанба кунлари жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинган ҳолда тегишли кўрсатма юборилди.
Мазкур ташаббус шаҳардаги транспорт ҳолатини яхшилаш, жамоат транспортига бўлган талабни ошириш ва йўллардаги тирбандликни камайтиришга қаратилган. Бундай чора-тадбирлар жамоат транспорти фаолиятидаги муаммоларни аниқлашга, фуқароларнинг ҳаракатланиши учун қулай шароитлар яратишга ҳам хизмат қилади.
Пойтахт муниципалитети ушбу қоидани 2024 йилнинг май ойида ўз ходимлари учун жорий қилган ва ушбу чекловга риоя қилмаганликлари учун муниципал ходимларни жазолаган эди, деб хабар беради 24.kg.