Бизнесни режалаштириш стратегиясини ишлаб чиқишда чуқур билим ва юқори малака зарур

    Таълим 5 декабр 2023 574

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Швецияда бизнес йўналишидаги бир қатор ташкилот раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.

    Улар орасида Стокгольм иқтисодиёт мактаби (IFL Entrepreneur AB) қошидаги Швеция бошқарув институти бош директори ва DYB (“Бизнесингизни ривожлантириш”) курси раҳбари Кристер Ферлинг, Швециядаги Nordic Technology & Innovation AB компанияси директорлар кенгаши раиси ва Шарқий Швеция савдо-саноат палатаси (Nordic Technology & Innovation AB) Стокгольмдаги савдо-саноат палатаси аъзоси (Stockholms Handelskammare), инвестиция ва бизнес кўламини кенгайтириш соҳасидаги эксперт Амид Хонлар ҳам бор.

    Муҳокама марказида тадбиркорлар учун бизнесни халқаро даражага олиб чиқишга қаратилган ўқитиш курсини бошлаш масаласи бўлди.

    Маълумот учун: Кристер Ферлинг менежмент бўйича таниқли маслаҳатчи, Швецияда бизнесни ташкил этиш ва бошқариш бўйича катта тажрибага эга бўлган муваффақиятли тадбиркор, тадбиркорлар учун коучинг ва топ-менежерларни ўқитиш бўйича эксперт. У кўп йиллар давомида тез ривожланаётган компаниялар, тармоқлар, минтақалар ва давлатлар учун стратегик режалаштириш ва бизнес концепцияларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади ҳамда ўз ишланмаларини бошқа тадбиркорлар билан фаол баҳам кўради.

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси суҳбатда Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг ҳозирги даврдаги ҳолати, сўнгги йиллардаги тизимли ислоҳотлар ва ўзгаришлар, давлат кўмагида амалга оширилаётган кенг кўламли инвестиция дастурлари ҳақида батафсил маълумот берди. Учрашувда Ўзбекистон чарм-пойабзал тармоғидаги йирик иштирокчиларнинг кейслари, уларнинг келгусидаги ривожланиш салоҳияти кўриб чиқилди.

    Меҳмонлар таъкидлаганидек, Ўзбекистонда халқаро эътирофга лойиқ кўплаб компаниялар мавжуд, аммо ҳозирча улар таниқли брендга айланиш учун етарли билим ва кўникмаларга эга эмаслар. DYB (“Develop your Business”) курсининг асосчиси ва муаллифи бизнесни бошқариш стратегияси ва уни халқаро даражага олиб чиқиш бўйича 6 ойлик курсларни Ўзбекистондаги хусусий университетларидан бирида йўлга қўйиш юзасидан ушбу таълим муассасаси билан музокаралар бошланганини маълум қилди. Ушбу курс доирасида Кристер Ферлинг чарм ва пойабзал соҳасидаги 10 та корхонани танлаб олишни мўлжаллаган бўлиб, бунда уларнинг раҳбарларига бизнесни ривожлантириш сирларини ўргатиш билан чекланиб қолинмайди, балки амалий натижага – дунё миқёсида машҳур компаниялар билан шартномалар имзоланишига эришиш асосий мақсад қилиб олинган, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates