БМТ билан ҳамкорликда иқлим ўзгариши йўналишида янги лойиҳалар амалга оширилади

    Яшил сайёра 9 ноябр 2023 767

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турган БМТ бош котиби ёрдамчиси, Кўкаламзорлаштириш ва ўрмонлар бўйича Глобал форум директори Джулета Биао Куденукпо билан учрашди.

    Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, соғлиқни сақлаш, экология, иқлим ўзгариши йўналишларидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Кейинги йилларда БМТнинг Ўзбекистондаги ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликда “яшил” иқтисодиёт, иқлим ўзгариши, савдони ривожлантириш каби йўналишларда қатор лойиҳалар йўлга қўйилган.

    БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг “Ўзбекистон Республикасида иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича миллий ҳаракатларни кузатиш ва техник ёрдам кўрсатиш бўйича интеграциялашган ва кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш салоҳиятини ошириш” лойиҳаси самарали амалга ошириляпти.

    Иқлим ўзгаришига қарши курашда унинг болалар, ёшлар ва аёлларга таъсирини ҳисобга олган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Айни пайтда Марказий Осиё глобал иқлим ўзгариши оқибатларини тобора кўпроқ бошдан кечиряпти. Орол денгизининг қуриши минтақада комплекс экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди. Шу нуқтаи-назардан суҳбат чоғида БМТ ва унинг ихтисослашган идораларининг фаол иштирокида “яшил” технологияларни кенг жорий этиш ва замонавий иқлим технологияларини жалб этиш бўйича техник қўллаб-қувватлашда янги чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

    Конструктив ва амалий руҳда кечган учрашув якунида мулоқотни тизимли давом эттириш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар кўламини кенгайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates