БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Яман бўлими ҳисоботига кўра, табиий офатдан жабрланганларнинг умумий сони 268 минг кишига етди.
Июль ойининг охиридан буён сув тошқини оқибатида Ҳодейда вилоятида 36, Ибб вилоятида 9, Мариб вилоятида 8, Таиз вилоятида 7 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳисобот муаллифлари Ходейда ва Таизда 13 киши бедарак йўқолганлигини таъкидламоқда. Умуман олганда, 38 мингдан ортиқ яманлик оила ёки деярли 268 минг киши тошқиндан жабр кўрди, деб хабар беради tass.ru.