Boeing корпорацияси Starliner фазовий кемаси воситасида илк бор астронавтларни Халқаро коинот станциясига олиб чиқди

    Boeing корпорацияси CST-100 Starliner фазовий кемаси воситасида илк бор астронавтларни Халқаро коинот станциясига олиб чиқди. Трансляция АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) сайтида амалга оширилди.

    Маълумотларга кўра, бортда NASA астронавтлари Бeтч Уилмор ва Сунита Уильямс бор.

    Кеманинг Канаверал бурнидаги (Флорида штати) космодромдан учирилиши маҳаллий вақт билан соат 10:52 да амалга оширилди. Орбитал станцияга парвоз бир кундан бир оз кўпроқ вақтни олиши кутилмоқда, деб хабар беради report.az.