Божхона чегараси орқали олиб кирилган “битум“ товарлари аслида ёқилғи (солярка) бўлиб чиқди

    Божхона тўловларини товар номи ўзгартириш орқали четлаб ўтишга уриниш билан боғлиқ мазкур ҳолат юзасидан претсессуал тартибда иш олиб борилмоқда.

    Қайд этилишича, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосланиб, Товарларни классификациялаш гуруҳи ва “Бухоро“ ТИФ божхона пости ходимларининг ҳамкорлиги натижасида, ҳужжатларда “битум“ деб кўрсатилган юклар қайта божхона кўригидан ўтказилди.

    Экспертиза хулосасига кўра, мазкур товарлар аслида солярка (дизель ёқилғиси) экани тасдиқланди. Ҳозирда умумий қиймати 1 млрд 23 млн сўмлик ёқилғи маҳсулотлари вақтинча сақловга олинган.

    Маълумот учун айтадиган бўлсак, бу каби қонунбузарлик ҳолатлари, жорий йилнинг январь ойи давомида Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан 3 маротаба бартараф этилган бўлиб, уларда жами 110 тоннадан ортиқроқ дизель ёқилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates