Бразилияда сув орқали юқадиган бактериал касаллик туфайли биринчи ўлим ҳолатлари қайд этилди

    Қайд этилишича, бактериал касаллик Бразилиянинг жанубий қисмида сув тошқинидан сўнг тарқала бошлаган.

    Associated Press (AP) агентлиги сув орқали юқадиган бактериал касаллик туфайли биринчи иккита ўлим ҳақида хабар беради. Қайд этилишича, бактериал кассаллик Бразилиянинг жанубий қисмида сув тошқинидан сўнг содир бўла бошлаган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари қўшимча қурбонлар бўлишини истисно этиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

    Агентликнинг таъкидлашича, ўтган чоршанба куни Рио Гранде-ду-Сул штати Соғлиқни сақлаш вазирлиги 33 ёшли эркакнинг лептоспироз туфайли вафот этганини тасдиқлаган.

    Аввалроқ, расмийлар 67 ёшли маҳаллий фуқаро худди шу сабабдан вафот этганини маълум қилганди. Умуман олганда, май ойи бошидан бери штатда сув орқали юқадиган вирус билан касалланишнинг 29 та ҳолати қайд этилган.

    Мутахассислар аввалроқ 161 кишининг ҳаётига зомин бўлган сув тошқинлари фонида лептоспироз ва гепатит Б каби касалликларга чалинганлар сони ҳам кўпайишини башорат қилган эди.


    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates