Тиббиёт илмининг отаси Абу Али Ибн Сино бобомизнинг 1044 йиллигига бағишланган ушбу анжуманда Россия ва Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳлари, илми тадқиқот ва шарқшунослик институтлари олимлари, Республика Давлат тиббиёт кутубхонаси ва барча тиббиёт олийгоҳлари АРМ ходимлари иштирок этди.
— Конференциянинг биринчи кунида тиб илмининг султони Абу Али Ибн Синонинг ҳаёт йўли ҳақидаги мақолалар кўриб чиқилиб, иштирокчиларга умумий маълумотлар берилди, — дейди Бухоро Давлат тиббиёт институти АПМ директори Дилшода Алиева. — Конференциядан кўзланган асосий мақсад бобомизнинг тиббиёт илми ҳақидаги адабиётлари унинг қилган ишларини ҳозирги ёшларга етказиб бериб, унинг илмини янада ривожлантиришдир. Бухоро Ибн Сино туғилган юрти ҳисобланади бизнинг институтга ҳам бежиз Абу Али Ибн Сино номи берилмаган. Чунки бизлар Ибн Сино юртиданмиз. Бу юртда етук шифокорлар етук олимлар етишиб чиққан. Ўйлаймизки талаба ёшларимиз улуғ бобомизнинг изидан бориб етук шифокорлар бўлиб етишади.
Институтнинг АРМ жамоаси томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати ҳузуридаги «Доcтор Репортёр Дебат» ёшлар клуби лойиҳаси ҳамда Андижон ва Бухоро Давлат Тиббиёт институтлари «Доктор Репортёр» лари бобомизнинг меросига оид мақолалари билан қатнашди.
Шунингдек анжуман давомида институт кутубхона фондини янги адабиётлар билан бойитиш ва Ибн Сино меросини ўсиб келаётган ёш авлодга чуқурроқ ўргатишга оид таклифлар тингланди.
Тошкент тиббиёт академияси талабаси Муштарийбону ушбу мақолани Бухородаги конференция учун тайёрлади.