Қайд этилишича, Бухоро вилояти Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасида 2023 йилда туғилган Ғиёсов Мироншох исмли чақалоқ юқори қизилўнгач тораймасида ёт жисм қолиб кетгани сабабли шошилинч қабулхона бўлимига олиб келинди.
Шундан сўнг, дам олиш кунига тўғри келганига қарамасдан, навбатчиликда бўлган юқори малакали шифокорлар жамоаси тезкор тиббий ёрдам кўрсатди. Замонавий тиббий ускуналар ёрдамида юқори технологик, кам инвазив жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди ва болакай ҳаёти сақлаб қолинди.
Айни пайтда беморнинг аҳволи барқарор, шифокорлар назорати остида қониқарли ҳолатда.