Бухорода аёл оилавий муаммолар сабаб ўзини сувга ташламоқчи бўлди

    Ижтимоий ҳаёт 1 июл 2025 636

    Патруль-пост хизмати ходимлари сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинди.

    Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, рухсат этилмаган чўмилиш ҳавзаларида ёш болаларнинг ота-онаси ёки катталарнинг назоратисиз ушбу жойларга бориши оқибатида чўкиш ҳолатлари кузатилмоқда.

    Бухоро вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан шу каби рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилмаслик бўйича аҳоли билан тарғибот ишлари олиб бориш жараёнида Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаронинг сув бўйида мақсадсиз ўтирганлиги аниқланди.

    Ушбу фуқаро билан олиб борилган суҳбат давомида ҳаётий қийинчилик ва оилавий муаммолар сабабли турли ўй-хаёллар билан сув бўйига келганлигини маълум қилган.

    Айтиш мумкинки, Патруль-пост ходимларининг сергаклиги сабаб содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисанинг олди олинди, бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates