Бухоро шаҳрида халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказиб борилади

    2025 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта сентябрь–ноябрь ойларида Бухоро шаҳрида халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказиб борилади. Биринчи Биеннале 2025 йил 5 сентябрь – 20 ноябрь кунлари юқори савияда ўтказилади.

    “Халқаро замонавий санъат биенналесини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–260-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

    2025 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта сентябрь–ноябрь ойларида Бухоро шаҳрида халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказиб борилади.

    Биринчи Биеннале 2025 йил 5 сентябрь – 20 ноябрь кунлари юқори савияда ўтказилади.

    Халқаро замонавий санъат биенналесига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилади.

    Биеннале ўтказиладиган 14 та маданий мерос объекти кўргазма ва тадбирлар, таълим ва тадқиқот, ижодиёт ва ишлаб чиқариш жараёнлари уйғунлашган креатив кластерга айлантирилади.

    Дунёга таниқли ижодкор, мутахассис ва ошпазлар иштирокида кенг жамоатчилик учун 10 ҳафталик илмий-маърифий, маданий-кўнгилочар, сайёҳлик ва гастрономик дастурлар ташкил этилади.

    30 нафардан ортиқ халқаро эксперт, куратор ва санъатшунослар иштирокида халқаро академик симпозиум ўтказилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates