Унда мамлакатимиздаги энергетика, кимё, қурилиш материаллари ва енгил саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм, шунингдек, бошқа тармоқларга ихтисослашган йирик корхоналар иштирок этяпти.
Ушбу ярмаркани ўтказишдан мақсад саноат ташкилотлари ва маҳаллий корхоналар ўртасида тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчиларини ўзлаштиришни йўлга қўйишдан иборат.
Ярмаркада «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ва ўзлаштириши режалаштирилган кенг турдаги маҳсулотлар ҳам намойиш этиляпти. Эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулот ва хизматларни харид қилиш, маҳаллийлаштириш бўйича кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ярмарканинг асосий мақсадларидан бири.
Кўргазма доирасида ўтказиладиган учрашувларда «Uzbekistan GTL» заводи маҳсулотларини бозорга чиқариш ва сотишда тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати «Бухоро НҚИЗ» МЧЖ маълумотига таяниб.
Шунингдек, ушбу хабар орқали кўргазманинг 5 апрелда ҳам ўз ишини давом эттириши эслатиб ўтилади.