RTCG телеканали маълумотларига кўра, “Папович” компанияси автобуси Никшич — Подгорица — Цетинье — Будва — Котор йўналиши бўйича йўловчиларни олиб кетаётган эди. Автобус 15 метр баландликдаги жарликдан қулаб тушган. Уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳат олди.
Воқеа жойига зудлик билан қутқарув гуруҳлари етиб келди, шунингдек, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун ўт ўчириш ва тиббий хизмат кўрсатилди, деб хабар беради info24.ru.