Чирчиқ дарёсига ўлик балиқлар қаердан келиб қолгани маълум қилинди

    Яшил сайёра 29 сентябр 2022 2391

    Давлат экология қўмитаси Чирчиқ дарёсида балиқларнинг оммавий нобуд бўлгани тўғрисида эълон қилинган видеомурожаат бўйича ўрганиш натижаларини маълум қилди. 

    Аниқланишича, мазкур ҳолат Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги "Қўш ёғоч" МФЙда жойлашган "Azizjon Nurli Agro Fayz" MCHJга тегишли бўлган балиқлар сақланадиган ҳовузда содир бўлган.

    Жорий йилнинг 24 сентябр куни балиқчилик хўжалигида етиштирилган балиқларни овлаш даврида ҳовуз суви камайгани, балиқлар узоқ муддат тўрда қолиб кетгани, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши оқибатида сувнинг меъёридан ортиқ даражада илигани, ҳовуздаги сув таркибида кислород етишмагани сабабли балиқлар нобуд бўла бошлаган.

    Шундан сўнг чала ўлик балиқлар ҳовузга 10 метр масофа узоқликда бўлган Чирчиқ дарёсига оқизилган.

    "Ишчи гуруҳ томонидан мобил лаборатория жалб қилиниб, Чирчиқ дарёси ва балиқчилик хўжалигидаги сув ҳавзаларидан намуналар олинди.

    Таҳлил натижаларида сувнинг кимёвий моддалар ёки бошқа таъсирлар натижасида ифлосланмагани аниқланди. Балиқчилик ҳовузида балиқ боқиш ва нобуд бўлган балиқларни белгиланган тартибда йўқ қилиш бўйича алоҳида текшириш ўтказилиб, қонунбузилишига йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши белгиланди.

    Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз", дейилади ахборотда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates