CRRC Corporation Limited билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

    Транспорт 27 феврал 2024 1106

    Жорий йил 26 февралда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида “CRRC Corporation Limited” (CRRC) Хитой корхонаси вакиллари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

    Муҳокама икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва темир йўл транспорти соҳасидаги келажакдаги лойиҳаларни самарали илгари суриш истиқболларига қаратилган бўлиб, икки томон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги тўлқини бўлди.

    “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Рахметов ва “CRRC Corporation Limited” бошқаруви раиси Сун Ёнгаи раислигида темир йўл транспортини модернизация қилиш бўйича стратегик қадамлар муҳокама этилди. Мутахассислар муҳим жиҳатларни, жумладан, электровозларни модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилдилар, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

    Маълумот учун, CRRC юқори тезликдаги электр поездлари, юқори қувватли локомотивлар, юк ва йўловчи вагонлари ва шаҳар темир йўл транспорти воситалари каби маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Ҳозирги вақтда CRRC маҳсулотлари тахминан 100 та мамлакатга экспорт қилиняпти.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates