Депутатлар Франция ҳукуматини истеъфога чиқарди

    Франция Миллий Ассамблеяси Бош вазир Мишель Барнье бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотумини эълон қилиш учун овоз берди.

    Қарорни 331 депутат қўллаб-қувватлади.

    Ишончсизлик вотуми масаласини аввалига “Янги халқ фронти” чап қанот коалицияси кўтарди, кейин эса ўта ўнгчи “Миллий бирлашиш” бюджет лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар туфайли ўз ташаббуси билан чиқди.

    Мишель Барнье ўз нутқида унинг ҳукуматига ишончсизлик вотуми “жиддий оқибатларга олиб келишини” айтди. Бош вазир французларнинг “харид қилиш қобилиятини йўқолиши” ва “янги полиция ва ҳарбий хизматчиларни жалб қила олмаслиги” ҳақида гапирди.

    Франция Еврокомиссия босими остида ўзининг катта қарзини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Барнье идораси давлат харажатларини қисқартириш орқали бюджет тақчиллигини ЯИМнинг 6 фоизидан 5 фоизгача қисқартиришни таклиф қилди.

    Душанба куни бош вазир тежамкорлик бюджетини қабул қилиш – харажатларни 40 миллиард еврога қисқартириш ва солиқларни 20 миллиард еврога оширишда парламент овозини четлаб ўтиш учун конституциявий банддан фойдаланди, деб хабар беради ru.euronews.com.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates