Диетолог баҳорда қайси меваларни истеъмол қилиш кераклигини айтди

    Спорт диетологи ва нутрициолог Антон Брикин баҳорда қайси мевалар организм учун энг фойдали эканлигини айтди.

    Унинг сўзларига кўра, мавсумий мевалар энг фойдалидир, чунки улар табиий шароитда етиштирилади, одатда сақланмайди ва музлатилмайди. Мутахассис бу борада олма, апельсин ва авакадолни алоҳида қайд этди.

    Брикин олма таркибида аскорбин кислотаси, калий, кремний, кобальт, молибден, мис ва хром борлигини таъкидлади. Апельсин C ва В витаминларининг манбаи бўлиб, авакадода кўп миқдорда тўйинмаган ёғли кислоталар, калий, К, Е ва В9 витаминлари, шунингдек, фолий кислотаси ва аскорбин кислотаси мавжуд.

    Ўрмон мевалари орасида гилос, ертут ва қулупнайни энг фойдали эканини таъкидлади. Шундай қилиб, 100 грамм гилос организмнинг С витаминига бўлган кунлик эҳтиёжининг 20 фоизини таъминлайди. Қулупнай таркибида жуда кўп калий, магний, кальций, C витамини, озуқа толаси ва мевали кислоталар мавжуд, ертут эса аскорбин кислотаси, молибден, марганец ва мисга бой, дейилади mir24.tv сайтида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates