Диетолог мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар номини айтди

    Баъзи маҳсулотлар мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Бу ҳақда диетолог Елена Соломатина батафсил маълумот берди.

    Мутахассиснинг фикрича, тўйинган ёғ кислоталари, хусусан, ёнғоқ, ёғли балиқ ва зиғир уруғи ёғида мавжуд бўлган омега-3 мия фаолиятини яхшилайди.

    Унинг қўшимча қилишича, омега-3 ёғ кислоталари организмдаги яллиғланишни камайтиради ва қонни суюлтиради. Хусусан, атеросклеротик бляшка, қон босимининг ошиши ёки пасайиши юзага келса, улар кичик томирлар орқали қон айланишига ёрдам беради ҳамда бу орқали тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.

    В гуруҳи витаминларини ўз ичига олган озиқ-овқатлар ҳам фойдалидир, ҳайвонот маҳсулотлари – жигар, турли хил гўштлар таркибидаги В12 витамини мия фаолиятида муҳим аҳамиятга эга.

    Шифокор антиоксидантлар – P гуруҳи витаминлари ҳам фойдали эканини айтди. Буларга рутин, кверцетин, рефинатроз, полифинол киради. Ушбу моддалар мия ҳужайраларининг йўқолишидан ҳимоя қилади ва С витамини сақланишига ҳисса қўшади, бу аноксидантларнинг ишини узайтиради ва уларнинг оксидланишинининг олдини олади. Ушбу гуруҳнинг фойдали моддалари черника, анор, кўкатларда мавжуд.

    Шифокорнинг таъкидлашича, D витамини руҳий касалликларнинг пайдо бўлишига бевосита таъсир қилади. Шу боис, тухум, треска балиғи жигари ва ёғли балиқлар диетага киритилиши керак. Бу депрессияни енгишда, эътиборни яхшилашда фойдали.

    Бундан ташқари, сабзавотлар таркибидаги толалар мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Мисол учун, саримсоқпиёз умумий яллиғланишга қарши таъсирга эга ва қон айланишини яхшилайди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates