Дубайда дунёдаги биринчи жетпак пойгаси бўлиб ўтди

    Дубайда “Dubai Jet Suit Race” деб номланган тадбир якунланди, унда жетпакетли учувчилар пойгада беллашди.

    Мусобақа ҳомийси Gravity компанияси бўлиб, битта жетпакетнинг нархи ўртача 400 минг долларни ташкил этди. Шунинг учун иштирокчилар сони чекланган эди ва пойганинг ўзи унчалик қизиқарли бўлмади, боиси ҳеч ким ускунага ёки соғлиғига зарар етказишни хоҳламади.

    Ускунанинг оғирлиги 26 килограмм бўлиб, учувчига 15 литр ёнилғи солинган идиш осилган. Афсуски, бу атиги 9 дақиқалик парвоз учун кифоя қилади, шунинг учун ҳаводаги ажабтовур хатти-ҳаракатлар билан ажойиб шоу кўрсатиш ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Мусобақа иштирокчилари бир-бирлари билан беллашишга уринмай, шунчаки, йўналишни белгилаб берувчи 5 метрлик пуфланадиган устунлар бўйлаб парвоз қилишди, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates