Шри-Ланкада пойга автомашинаси бошқарувни йўқотиб, томошабинларни уриб юборди

    Шри-Ланкадаги автопойгада автомашина трассадан чиқиб кетди ва томошабинларни уриб юборди, оқибатда 7 киши ҳаётдан кўз юмди, 21 киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда Шри-Ланканинг Newsfirst портали хабар берди.

    Бахтсиз ҳодиса оролдаги собиқ ҳарбий гарнизони ҳудудида ўтказиладиган Fox Hill Super Cross мусобақасида содир бўлди. Мазкур мусобақа маҳаллий аҳоли орасида машҳур. Бу йил мусобақани томоша қилиш учун 100 мингдан ортиқ киши келди.

    Полиция маълумотларига кўра, мусобақада иштирок этаётган автомашиналардан бирининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, томошабинларни уриб юборган. Вафот этганлар орасида болалар ҳам бор, деб хабар беради tass.ru.

    Жабрланганлар шифохоналарга етказилган. Улардан тўрт нафари оғир аҳволда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates