Дубайдан учиб келган фуқаронинг ёнидан ноқонуний заргарлик буюмлари аниқланди

    “Тошкент Халқаро Аэропорти“ чегара божхона пости ходимлари томонидан Дубайдан учиб келган қўшни давлат фуқароси божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли текширилган.

    Қайд этилишича, ушбу фуқаро божхона ходимлари томонидан текширилганда унинг ёнидан божхона декларациясида кўрсатилмаган тахминий ҳисоб-китобларга кўра қиймати 253 млн 500 минг сўмлик заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, заргарлик буюмларининг жами оғирлиги 195 граммни ташкил қилади.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates