Дунёдаги энг кичик умуртқали ҳайвон топилди

    Олимлар Brachycephalus pulex қурбақаси нафақат энг кичик думсиз амфибия, балки дунёдаги энг кичик умуртқали ҳайвон эканлигини аниқлашди.

    2011 йилда кашф этилган бу амфибия тури Бразилиянинг Баия штатининг жанубий қисмидаги бир неча тепаликлардагина учрайди. Янги тадқиқотда мутахассислар 46 ана шундай қурбақаларни ўлчаб, катта ёшли эркак қурбақанинг ўртача узунлиги етти миллиметрдан сал ошишини аниқлашди. Урғочилари ўртача бир миллиметрга узунроқ эди.

    Энг кичик намунанинг узунлиги атиги 6,45 миллиметрни ташкил этди, бу аввалги рекордчидан 30 фоизга кам.

    Тадқиқот муаллифлари ҳали топилмаган ёки ўрганилмаган кичикроқ мавжудотлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates