Дунёдаги энг кичик уй “қурилди”

    Жан-Ив Раух бошчилигидаги FEMTO-ST институти (Франция) жамоаси юпқа кремний мембранасидан баландлиги 15 мкм бўлган дунёдаги энг ноодатий ва энг кичик уйни “қуриш”га муваффақ бўлишди.

    Уйни ясаш учун икки нурли электрон сканерлаш микроскопи ва фокусланган ион нуридан фойдаланилди.

    Олимлар кесиш, бирлаштириш, пайвандлаш орқали миллиметрнинг юздан бир қисмига тенг мажмуани ишлаб чиқишди. Наноуй электрон сканерлаш микроскопи ёрдамида суратга олинди. Бу уйга ўлчами бир неча микрометр келадиган энг кичик амёба сиғиши мумкин.

    Мазкур наноуй қуриш тажрибаси тиббиётда фойдаланиладиган кичик электрон қурилмалар, масалан наноантенналар ва ҳисоблагичларни ишлаб чиқаришда асқатиши мумкин, дейилади techcult.ru сайтида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates