Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 15 сентябр 2023 1070

    Жорий йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш шароитида гендер тенглигига эришиш” мавзусида ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

    Таъкидлаш лозим, тадбир Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги, бешинчи Маслаҳат учрашуви доирасида ташкил этилди.

    Маълумот тариқасида: минтақавий платформа ҳисобланган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига 2020-йил декабрь ойида Ўзбекистон ташаббуси билан асос солинган. 2021 йилда мулоқотга мамлакатимиз раислик қилган эди.

    Тадбирда Қозоғистон парламенти Спикери ўринбосари, Қирғизистон Жўғорқу Кенеш Торағаси ўринбосари, Тожикистон ва Туркманистон депутатлари, давлат органлари раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Терроризмга қарши кураш қўмитаси Ижроия тузилмаси раҳбари ва Бош котибнинг махсус вакили Наталья Герман видеомурожаат қилди.

    Йиғилишда иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш ҳамда барча аёл ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича келгуси конструктив ҳамкорликни таъминлайдиган платформа яратиш ҳамда долзарб муаммоларнинг самарали ечимига қаратилган стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокамалар марказида бўлди. Томонлар фикрлар, маълумотлар ва тажриба билан алмашди.

    Сенат Раиси Танзила Нарбаева ўз сўзида ҳозирги вақтда Марказий Осиё дунёнинг бошқа кўплаб минтақаларига қараганда глобал иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини кўпроқ бошдан кечираётганини, бу ўз навбатида сув ресурслари танқислигини, музликларнинг эришини ва чўлланиш жараёнларини тезлаштираётганини қайд этди.

    “Орол денгизининг қуриши ва қуриган тубида Оролқум тузли чўлининг пайдо бўлиши минтақада комплекс экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди. Айнан шу сабабли БМТ Бош Ассамблеяси Орол фожиасини замонамизнинг глобал экологик муаммоси сифатида тан олди”.

    Т.Нарбаева Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти фаолиятига ҳам тўхталди. “Ушбу тузилма гендер тенглигини таъминлаш борасида талаб юқори бўлган таклифларни ишлаб чиқишда муҳим платформага айланди. Қисқа вақт ичида Мулоқот, авваламбор, давлатлар раҳбарлари, шунингдек, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари, Парламентлараро Иттифоқ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан тан олиниб, жиддий қўллаб-қувватланди”.

    Мулоқотнинг иш режасида минтақамизда атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва гендерга оид жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ташаббуси билдирилди. Шунингдек, гендер кун тартибини кўп томонлама форматда экологик хатарларни бартараф этиш мақсадида янада кенг илгари суриш, бунда халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб этиш таклиф қилинди.

    Анжуман панель сессияларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирди. Уларда “Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва табиий офатларга мослашиш шароитида гендер тенглигига эришиш” ва “БРМни амалга оширишда Марказий Осиёнинг экологик ташаббуслари” мавзулари юзасидан муҳокамалар ташкил этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates