Электр энергиясининг 25 фоизини «яшил» энергетика ташкил этади

    Энергетика 3 март 2022 1380

    2026 йилга бориб юртимизда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажми қарийб 11 000 МВтга етказилади.

    Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан, юртимизда «яшил» энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.

    Хусусан, 2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари ҳажми 8 000 МВтга, гидроэлектр станциялари ҳажми эса 2 920 МВтга (жами 10 920 МВт) етказилади.

    Бунинг натижасида, юртимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари («яшил» энергетика) улушини ташкил қилади.

    - Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида йилига қарийб 3 миллиард куб/метр табиий газ тежалишига эришилади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 1 миллион хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

    - ️Ёки, ушбу ҳажмдаги тежалган табиий газ билан қўшимча равишда 15 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин. 15 миллиард кВт/соат ҳажмдаги электр энергияси Ўзбекистон аҳолисининг қарийб (98%) 1 йиллик истеъмолини ташкил этади.

    Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates