Маълумот учун: E20 Investment Limited – қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳасига ихтисослашган инвестиция компанияси. Ушбу соҳада 20 йиллик тажрибага эга. Таркибига Европа, Марказий Осиё ва Африкада инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи 12 тадан ортиқ шуъба корхоналари киради.
БАА томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолади ва Андижон вилоятида мева ва реза мевалар кластерини яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Корхона 6 минг тонна серҳосил ва экспортбоп бута меваларини етиштиришни назарда тутувчи лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича ишларни бошлашни режалаштиряпти.
Конструктив фикр алмашиш чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ветеринария соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Музокаралар якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳа ва ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилишини жадаллаштириш фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.