Эммануэль Макрон Париж Олимпиадасининг очилиш маросими чекланган форматда ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди

    Франция Президенти Эммануэль Макрон 2024 йилда Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими хавфсизликка таҳдидлар юзага келса, чекланган форматда ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

    26 июль куни Сена қирғоғида полиция махсус назорати остида бўлиб ўтиши режалаштирилган очилиш маросимида 320 мингдан ортиқ киши иштирок этиши кутилмоқда.

    “Очилиш маросими учун захира сценарийларимиз бор, В ва C режаларимиз бор. Ростини айтсам, бизда маросимни ўтказишда Трокадеро майдони ёки ҳатто Стаде де Франс билан чекланиш билан боғлиқ режамиз бор”, деди Эммануэль Макрон Олимпиаданинг очилишидан 100 кун олдин RMC радиоси эфирида.

    “Биз хавфсизлик учун, хусусан, разведка ресурслари учун маблағ ажратдик. Биз маросим ўтказиладиган жой атрофида бир неча кун, ҳатто бир неча ҳафта ичида хавфсиз периметрни яратамиз. Ҳаётда ҳар доим хавфлар мавжуд, аммо хавфсизлик периметри жуда кенг бўлади. Биз кириш-чиқишни текширамиз, бундан саккиз кун олдин ҳудудни тўлиқ ўраб оламиз”, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

    Париждаги Ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади, деб хабар беради rsport.ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates