Энергетика вазирлиги истеъмолчилардан узр сўради

    Энергетика 15 феврал 2023 1764

    Водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

    Сўнгги кунларда водий вилоятларининг газ қувурларида босимнинг меъёрдан пасайиши натижасида айрим ҳудудлардаги хонадонларнинг табиий газ таъминотида узилиш кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабининг кескин ошишига сабаб бўлмоқда.

    Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли ўртасидаги меъёрни таъминлаш, хусусан, энерготизимда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда.

    Шунингдек, электр қурилмаларида юкламанинг ортиши натижасида айрим ҳудудлардаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида инсон омилисиз ўз-ўзидан автоматик равишда узилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

    Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида мутахассислар томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Юқоридаги ҳолатлар туфайли келтирилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати ахборотида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates