Энг кўп қурилиш материаллари Қозоғистонга экспорт қилинган

    Бизнес 12 май 2022 4170

    Жорий йил январь-март ойларида тармоқ корхоналари томонидан 107,7 миллион доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилган.

    Юқоридаги экспорт кўрсаткичларга 14,8 миллион долларлик керамик плитка ва керамика буюмлари, 5,0 миллион долларлик алюмин профиль ва панеллар, 17,3 миллион долларлик ПВХ профиль, труба ва фитинглар, 7,2 миллион долларлик керамик ғиштлар, 1,0 миллион долларлик цемент, 1,9 миллион долларлик гипсокартон, 5,5 миллион долларлик гулқоғоз ва бошқа қоғоз маҳсулотлари, 3,3 миллион долларлик табиий пардозбоп тошлар каби қурилиш материаллари экспорт қилиш ҳисобига эришилди.

    Эътиборли жиҳати, аксарият қурилиш материаллари бўйича тармоқда янги қувватларни яратилиши ва модернизация қилиниши, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда янги корхоналарни экспортга жалб этилиши ҳисобига баъзи турдаги қурилиш материаллари экспортини 2021 йил шу даврига нисбатан бир неча баробарга оширишга муваффақ бўлинди, деб хабар беради «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates