Ер юзида 4,4 миллиарддан ортиқ одам сувдан мунтазам фойдалана олмаяпти – тадқиқот

    Бу 2020 йилги тахминлардан деярли икки баравар кўп.

    Швейцария тадқиқотчилари ҳамда БМТ ва ЖССТ экспертлари 136 та паст ва ўрта даромадли мамлакатларда 4,4 миллиарддан ортиқ киши БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларида кўзда тутилган тоза ва хавфсиз сувдан барқарор фойдаланиш имкониятига эга эмас, деган хулосага келди. Олимларнинг хулосалари Science илмий журналидаги мақолада чоп этилди. Бу 2020 йилги тахминлардан деярли икки баравар кўп.

    Олимлар LMIC рўйхатидан 27 та асосий давлатдаги 64,7 минг хонадонда ўтказилган шунга ўхшаш сўровлар натижаларини сунъий йўлдош кузатувлари, ҳаво кемаларида ўтказилган тадқиқотлар ва сув сифатига таъсир қилувчи турли хил экологик ва эпидемиологик параметрларнинг “маҳаллий” ўлчовлари натижалари билан бирлаштирди. Бу олимларга тоза ичимлик сувидан фойдаланиш барқарорлигини кўрсатувчи глобал харита яратиш имконини берди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates