Эрон Чамран-1 сунъий йўлдоши учирилганини эълон қилди

    Эрон Чамран-1 тадқиқот сунъий йўлдошини Гаем-100 ракета-ташувчиси ёрдамида учирди.

    IRNA агентлигининг 14 сентябрь, шанба куни хабар беришича, фазовий кема 550 километр баландликдаги орбитага чиқди.

    Таъкидланишича, тахминан 60 килограмм оғирликдаги сунъий йўлдош Эрон электрон саноати томонидан Эрон Аэрокосмик институти ва илмий асосланган хусусий компаниялар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

    “Унинг асосий вазифаси орбитада баландлик ва фазали маневр технологиясини текшириш учун аппарат ва дастурий таъминот тизимларини синовдан ўтказишдан иборат”, дейилади хабарда.

    Орбитадаги сунъий йўлдошдан аллқачон биринчи сигнал олинди.

    Жорий йилнинг январь ойи бошида Эрон бир вақтнинг ўзида биринчи марта орбитага учта фазовий кемани – Маҳда деб номланган енгил сунъий йўлдош ва иккита наносунъий йўлдошни олиб чиққан эди.

    Ўша ойда Эрон ўзининг Soraya сунъий йўлдошини учирди. У орбитага уч босқичли қаттиқ ёқилғида ишлайдиган Qaem-100 ракета-ташувчиси воситасида фазога олиб чиқилган эди, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates