Бу ҳақда Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий хабар берди.
Бу жараёнда ислом ахлоқига асосланган барча қоидаларга амал қилинишига умид билдирди.
Эрон қонунларига кўра, сайлов кампаниясининг биринчи босқичида номзодлар сайлов штабига ҳужжатларни топширади. Эрон Ички ишлар вазирлиги ва Назорат кенгаши томонидан ҳужжатлар ўрганилгач, номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади. Бу галги президентлик сайловида сайловолди ташвиқоти 12 июндан 27 июнгача бўлган даврни қамраб олади. Сайлов 28 июнь куни бўлиб ўтади.
19 май куни Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри яқинида қулаб тушган эди. Авиаҳалокат оқибатида президент вертолётининг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Эрон Конституциясига кўра, 50 кун ичида ташкил этилиши керак бўлган сайловгача президент вазифаларини биринчи вице-президент бажаради, деб хабар беради report.az.