Фарғонада 60 квт қувватдаги қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди

    Энергетика 3 август 2022 1717

    Жорий йил июль ойида «Fargʼona IEM» АЖ Қозон цехи биносига 60 кВт қувватдаги қуёш фото электр станцияси ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

    Бу ўз навбатида корхонада йиллик иссиқлик энергиясини 47,45 Гкалга, электр энергиясини эса 108 минг кВт/соатга тежаш имконини беради.

    Шунингдек, йил охирига қадар «Fargʼona IEM» АЖ мавжуд биноларига 13 дона жами 2 600 литрлик қуёш сув иситгичлари ўрнатиш белгиланган. Бундан ташқари ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича «Fargʼona IEM» АЖ кўп йиллардан буён ишлатилмай келаётган эски кўмир омборхонаси ўрнида қуввати 1 800-2 000 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган. Ушбу қуёш панеллари «On-Grid» режимида ишлашини ҳисобга олганда йилига 7-8 миллион килоВатт қўшимча электр энергияси олиш ва ёқилғи энергоресурсларини тежаш, атмосферага зарарли газларнинг чиқишини камайтириш имконини ҳам беради.

    Маълумот ўрнида, станцияда 200 литрли сув иситгич ва ёритиш чироқлари, жами қуввати 13 килоВатт бўлган 4 дона қуёш панели орқали ишлайди. Улар ишга туширилган 2020 йилдан то бугунги кунга қадар жами 162 018 килоВатт/соат электр энергияси ва 0,07 Гкал иссиқлик энергияси тежалди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига таяниб.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates