Фарғонада Kiabi бренди либослари ишлаб чиқарилади

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Франциянинг дунёга машҳур бренди бўлган Kiabi компаниясининг глобал таъминот бўйича директори Хуан Пенагос бошчилигидаги компания вакилларини ҳамда “Global Textile” компаниялар гуруҳи асосчиси Музаффар Разаковни қабул қилди.

    Учрашувда Фарғона вилоятида “Global Textile” компанияси томонидан амалга оширишга киришилаётган Kiabi бренди остидаги либосларни ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

    Дунёнинг 25 та мамлакатида 600 га яқин савдо дўконлари мавжуд бўлган, йиллик айланмаси 2,5 млрд. долларга тенг бўлган Kiabi компанияси вакиллари, ўз либосларининг ишлаб чиқарилишида пахта экишдан бошлаб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнда экологик хавфсизликни, атроф-муҳитга зарар етмаслигини таъминлаш, бу занжирнинг барча бўғинларида муқобил энергия манбаларидан, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш устувор талаб эканлигини қайд этиб, “Global Textile” компанияси ўз бошқарув фалсафаси ҳамда замонавий технологиялари билан ушбу талабларга тўла мос келишини таъкидлашди.

    Дастлабки босқичда футболкалар, пололар ҳамда жинсилар ишлаб чиқариш билан бошланадиган ҳамкорлик, келгусида уй текстили маҳсулотлари билан давом эттирилиши маълум қилинди. Лойиҳа доирасида текстиль маҳсулотлари билан бирга, барча зарурий аксессуарлар, ёрлиқлар, қадоқлаш маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Маҳсулотларни Европа бозорларига етказишда янги транзит коридорлари очилаётгани, шу жумладан, Ўзбекистондан Туркиягача юк поездлари қатнови йўлга қўйилаётгани Kiabi вакиллари томонидан мамнуният билан қабул қилинди.

    Хуан Пенагос хорижий мамлакатларда Kiabi компанияси билан ҳамкорликда ишлаётган корхоналар ҳақида маълумот берди ҳамда Хайрулло Бозоров бошчилигида Фарғона вилояти вакилларини Бангладешдаги ана шундай корхона фаолияти билан танишиш учун таклиф қилди.

    Учрашув давомида Ўзбекистонда пахтани ярим хом-ашё сифатида сотишни эмас, юқори қўшилган қиймат занжирини яратишни мақсад қилган ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани, пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш орқали пахтани чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулотлар билан жаҳон бозорига чиқиб борилаётгани қайд этилди.

    Ўзбекистон учун кучга кирган Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (GSP+) вилоятнинг текстиль-трикотаж маҳсулотлари учун Европа бозорида қўшимча имкониятлар тақдим этгани таъкидланди, амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ушбу имкониятдан янада кенгроқ фойдаланишга йўл очилаётганига эътибор қаратилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates