Фарғонада қуввати 1 200 МВга тенг қуёш электр станцияси барпо этилади

    Энергетика 3 июн 2021 1944

    Хитой компанияси Фарғона вилоятида йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштирган.

    Мазкур масала вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Хитойнинг Liaoning Lide компанияси делегациясини учун уюштирган қабулида муҳокама этилди.

    Компания бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Чжан Цзинминь, Лойиҳалар департаменти раҳбари Сяо Чунхунь ҳамда Ўзбекистон филиали директори Чжоу Жунькан билан бўлган мулоқотда Хитой компанияси томонидан вилоят ҳудудида лойиҳа тахминий қиймати 700 миллион долларга тенг, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этиш лойиҳа устида сўз борди. Шунингдек, мулоқотда дунёда анъанавий энергия ресурслари чекланган бугунги шароитда ва келажакда ушбу лойиҳанинг Фарғона вилояти учун муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

    Бир неча ойдан бери давом этаётган музокаралар якуний босқичга ўтгани, вилоят ҳокимлиги томонидан лойиҳани амалга ошириш учун тақдим этилган ер майдонлари ҳудудида сўнгги техник тадқиқотлар ўтказилаётгани маълум қилинди. Яқин кунларда ушбу ишлар якунланиб, лойиҳанинг аниқ қуввати ҳамда қиймати белгиланади. Ортидан Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда Liaoning Lide компанияси ўртасида меморандум имзоланиши режа қилинган.

    Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar», Франциянинг «Total Eren» компаниялари томонидан Навоий ва Самарқандда ҳар бирининг қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қуришга киришилганини айтиб ўтган вилоят ҳокими, Фарғонада амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳада ҳам киловатт-соат электр энергияси нархи «Masdar» ва «Total Eren» томонидан таклиф этилган тарифлар атрофида бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

    Хитойлик меҳмонлар, Фарғона водийсидаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи лойиҳаси учун банк кредитлари эмас, тўғридан тўғри инвестициялар жалб этиш режалаштирилганини маълум қилиб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил муддатда сотиб олиши учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га энг мақбул тарифларни тақдим этишга тайёр эканликларини билдирди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates